Videos


Башорат Эшова: Отувга ҳукм қилинган ўғлим тириклигига ишонаман. 2 қисм



https://soundcloud.com/tugyon/bashorat-eshova-bilan-suhbat-2-qism
Дата публикации: 17 март 2016

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастурида Швейцарияда сиёсий муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик ватандошимиз Башорат Эшова иштирок этдилар.

Башорат Эшова узоқ йиллардан бери тўнғич ўғли Улуғбекнинг дом- дараксиз йўқ бўлганидан қаттиқ изтироб чекади. Онаизорнинг дарду фиғонлари бу оламга сиғмайди.

Онахоннинг 1975 йилда туғилган ўғли Улуғбек Эшов, 1993 йили 18 ёшида бир қатор ўртоқлари билан Тошкентдаги хонадонлардан бирига ўғирликка тушади. Ўғирлик билан ҳибсга олинган Улуғбекка суд 7 йиллик қамоқ жазо тайинлайди. Кейинчалик Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга асосан, бу муддатга яна 3 йил қўшилиб, жами 10 йилга озодликдан маҳрум этилади.

Лекин, орадан бир мунча вақт ўтгандан кейин Улуғбек ўтирган қамоқхонада қотиллик юз беради ва бу қотилликда Улуғбек Эшовни ҳам суд айбдор деб топиб, ўша пайтдаги Ўзбекистон Жиноят кодексининг керакли моддаларига биноан, уни олий жазо, яъни, ўлим жазоси бўлган отувга ҳукм қилади.

Улуғбекнинг онаси Башорат опага негадир, ўғли отилганлиги ҳақидаги расмий гувоҳнома 2003 йилнинг 9 июлида келади. Ўша ҳужжатда ёзилишича, ўғли Улуғбек 2001 йилнинг 13 сентябрида қатл этилган бўлган.

Орада ўтган икки йил ичида Башорат опага ҳеч ким ўғлининг вафоти ҳақида хабар бермайди. Башорат Эшовадаги айрим норасмий маълумотларга кўра, ўғли ўлмаган ва у ҳаёт.

18 ёшида озодликдан маҳрум қилинган Улуғбек Эшов агар ҳозирда ҳаёт бўлса, у жорий йилнинг 7 апрелида 41 ёшга тўлади.

Лекин, ўтган йиллар давомида Башорат опа ўғлининг на ҳаёт эканлигини ё-да қазо қилганлигини аниқ билолмасдан, фарзанд доғида ўртаниб кун кўради.

Бу борада Ўзбекистон маъмурий органларига қилган расмий мурожаатларига йиллар давомида жўяли жавоб ололмаган.

Улуғбек Эшов ҳақиқатдан ҳам вафот этганми? Қаерда вафот этган? Вафот этган бўлса, у қаерга дафн қилинган? Нега бу ҳақда ўз вақтида онасига хабар берилмаган? Бундай ҳолларда, одатда, хабар бериладими ёки йўқми? Агарда тирик бўлса, у ҳозирда қаерда?

Бу каби жавобсиз саволлар билан Башорат Эшова 10 йиллар давомида қаттиқ изтиробда муҳожирликда умр кечирмоқда...

Эслатиб ўтамиз, мазкур суҳбатимиз икки қисмдан иборат. Бугун суҳбатимизнинг сўнгги иккинчи қисмини тингладингиз.

Суҳбатнинг биринчи қисми 6 март кунги эшиттиришмизда эфирга берилган...


Views: 66237
Added:
Runtime: 31:1
Comments: 18

Tags for this video:



Find more videos in the: "22"
Uploaded by:
See more videos uploaded by


Related Videos:

"Илҳом акамни Бухоро СНБ қийнаб ўлдирган” (Дилфуза Ибодова билан 2-суҳбат)

Views:
Ўзбекистон хукуматининг "Халқ билан мулоқот йили"даги қилмишлари!!!

Views:
Баҳодир Каримов: “МХХ мени итлар қафасига солиб қийнаган”

Views:
Отувга ҳукм қилинган ўғлимнинг тириклигига ишонаман (Башорат Эшова)

Views:
УЛИМ ЖАЗОСИНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИ ЯПОНИЯ

Views:
Бир жиноят изидан

Views:
Бир жиноят изидан - Уйнаши билан эрини улдирган аёл

Views:
Бир жиноят изидан - Устозининг аёли ва кизини улдирган шогирд

Views:
Бир жиноят изидан - 70 ёшли хожи бобонинг улими

Views:
To'qliqning sho'xliklari - Jinoyat va Jazo 2016

Views:
Bir jinoyat izidan

Views:
"БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН" ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА СОДИР БЎЛГАН АЯНЧЛИ ЖИНОЯТ

Views:
Москвада ўзбеклар илк маротаба "Рамазон чодири"да ифтор берди

Views:
Diniy Ekstremizm Sarhad tanlamaydi Jinoyat va jazo 2016

Views:
Бой Булишингиз Сизни Буржингизда Ёзилган -Куринг Бу Жуда кизик

Views:
Наманганда милиционернинг оиласини сўйиб кетган 4 шахс 15-25 йилга қамалди

Views:
МИСР СУДИ 4 ЁШЛИ БОЛАНИ УМРБОД КАМОК ЖАЗОСИГА ХУКМ ЭТДИ

Views:
Америка овози: Қийноқлар, ўлим ва адолатсизлик гирдоби

Views:
Ўзбекистонда "соқоллилар ҳам бесоқоллар" ҳам милиция тазйиқи остида

Views:
Аел Эрини уйнаши билан ушаб олди . Бу кизни видеоси интернетни портлатди 👧👊👊

Views:

Comments:

Author Шохиста Ботирова ( ago)
Худодан топсин онаизорни какшатган елгончиларни

Author Мария Мария ( ago)
типратикон боласини юмшогим кунгиз оппогим деркан.Она учун бола хамма нарсадан устун.Аллох Сизга сабр берсин!

Author Мария Мария ( ago)
фарзанд догини Аллох хеч кимни бошига солмасин!!!

Author Rurmahammad Atanazarov ( ago)
диндорларди ватан хойини десаларинг камокхонадаги тухматларди тогри десаларинг бир огрилик билан тушган болага болган тохматни нима деса болади шундаям каримовди оклайсиларми бу аел нимага кочкин мухожир болди озларинга озларинг савол берийлар кимга зарур оз ватанини ташлаб кетади ози бир ожиза тул аел экан

Author Оскар Нурбоев ( ago)
бу хакийкатни йуклиги Гала педараз бошкарадида Нима шунчалик вахшийликми Оллох узи жазосини берсин омин

Author madina оллохни суйган бандаси ( ago)
угирликка МВД аралашмидию ростини етсин онахон статья балки бошка Бир сабаб камалгандур суд кандай хукум укимиди да тогри кандайдур сабап нотогри хукум укилсаям апелатсия диган нарсалаям бор.конун узгаради каниститутсияви хукук хам бор свидания факат террористически махбусларга хам 6 ойда Бир бор каротки свидания бор угирликка бунча жазо узбда йук онахон кимми патстафка кимокчи и каттик алами бор

Author Bek bekovich ( ago)
Башорат опа сизни угли жуда яхши бола эди.он был честным и справедливым.














































б

Author Elmira Elmira ( ago)
онаизор она боласини ёмон булсин деп тарбиялемиди яхши тарбия бериш кере дейиш яхшимас одамизод пешанасидагини куради

Author Темур Бек ( ago)
Онахонга сабр берсин

Author Темур Бек ( ago)
Онахонга оллохдан сабр сурайман

Author Zulya Aa ( ago)
тавба килдим деб гапириш бошинга тушиб колмасин

Author Freddy omar ( ago)
турмадаям тинч утирмагандан кейин шуда ахволи

Author Мехроб Ашуров ( ago)
онажонга тугриси айтмейдими , шунака умиди катта.

Author Хусан Хайдаров ( ago)
Аввало угилга яхши тарбия бериш керак эди, яна чет элга бориб уз ватанини коралаб, тухмат килиб, узи сарсон булиб юрибди, гапларида маъно йук, хеч бир-бирига тугри келмайди.

Author Muxammadrizo Rasulov ( ago)
Нокобил угил онани адои тамом килади,угирилик килиб нима киласан

Author Кобра Арбат ( ago)
2 кисмини хам эштовдигон кунимиз бор эканку

Embed Video:

URL 
Link 

Search Video

Top Videos

Videos

Analyse website